“Ёшлар ойлиги” доирасида Қизириқ тумани ИИБ ёш ходимлари ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, айниқса ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва бу орқали мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирокини таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ички ишлар вазирининг 2025-йил 26-майдаги тегишли фармойишига
асосан, жорий йилнинг 1-июнь кунидан 30-июнь кунига қадар ички ишлар органларида
“Янги Ўзбекистон ёшлар бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниши,
муносабати билан, мазкур фармойишда белгиланган дастур асосида, куни кеча Қизириқ
тумани ички ишлар бўлими ёш ходимлари ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури
бўйича мусобақа ташкил этилди.
Якунда мусобақа ғолиб ва совриндорлари туман ички ишлар бўлими бошлиғининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.