21 Июн 2025 йил 2545

“Ёшлар ойлиги” доирасида Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлимида Ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўқув-амалий машғулот ташкил этилди.

Ички ишлар вазирининг 2025-йил 26-майдаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1-июн кунидан 30-июн кунига қадар ички ишлар органларида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниши, муносабати билан, мазкур фармойишда белгиланган дастур асосида,  жорий йилнинг 21-июн куни Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлимида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар билан Қумқўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ва туман тез тиббий ёрдам ходимлари иштирокида ёш ходимлар учун ўқув-амалий машғулот ўтказилди.

Ташкил этилган ўқув-амалий машғулот давомида ходимлар, муайян ҳудудда одамларнинг қурбон бўлишини олдини олиш, одамлар соғлиги ёки атроф-муҳитга зиён етказиши, кишиларнинг ҳаёт фаолиятига катта миқдорда моддий зарар ҳамда унинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, стихияли офат, эпидемиялар, эпизоотиялар натижасида юзага келадиган фавқулодда ҳолатлар шунингдек, воқеа юз берган жойда тўсатдан пайдо бўлган касалликлар, сурункали касалликларнинг кескинлашиши, бахтсиз ҳодисалар, майиб бўлишлар ва заҳарланишлар, ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида мураккаб аҳволга тушиш ортида фуқароларнинг ёки атрофдагиларнинг соғлиги ёки ҳаётига хавф солувчи ҳолат юз берган вазиятларда стационарга олиб боришда катта ёшдаги аҳолига ва вояга етмаганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб олишди.

Ўқув машғулоти давомида ходимлар соҳа мутахассислари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Text to speech