“Ёшлар ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари Ёш ходимлари ўртасида “Стол тенниси” спорт мусобақаси ўтказилди.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, айниқса ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва бу орқали мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирокини таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ички ишлар вазирининг 2025-йил 26-майдаги тегишли фармойишига
асосан, жорий йилнинг 1-июнь кунидан 30-июнь кунига қадар ички ишлар органларида
“Янги Ўзбекистон ёшлар бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниши,
муносабати билан, мазкур фармойишда белгиланган дастур асосида, жорий йилнинг 12-июнь
куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида спортнинг “Стол
тенниси” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Ушбу мусобақада бошқарманинг соҳавий хизматлари ва
барча шаҳар-туман ИИБлари ёш ходимлари иштирок этишди.
Қизғин ва баҳс мунозараларга бой кечган мусобақа
якуний натижаларига кўра, 3-ўринни Бандихон тумани ИИБ Таъминлаш ва хизмат
кўрсатиш бўлинмалари коменданти сафдор Хасан
Чориев, 2-ўринни Бойсун тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Жалол Хўшбоқов қўлга
киритган бўлса, мусобақанинг мутлоқ ғолиблигини Жарқўрғон тумани ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика
инспектори лейтенант Алибек Бердимўминов қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга бошқарма бошлиғининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.