“Ёшлар ойлиги” доирасида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари Ёш ходимлари ўртасида “Киберспорт” спорт мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг 2025 йил 26 май кунидаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар ички ишлар органларида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан мазкур фармойишда белгиланган дастур асосида, жорий йилнинг 11 июнь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида спортнинг “Киберспорт” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Ушбу мусобақада бошқарманинг соҳавий хизматлари ва барча
шаҳар-туман ИИБлари ёш ходимларидан ташкил топган жамоалар иштирок этишди.
Муросасиз кечган мусобақа якуний натижаларига кўра, 3 ўринни Узун
тумани ички ишлар бўлими жамоаси, 2 ўринни Шўрчи тумани ички ишлар бўлими жамоаси
қўлга киритган бўлса, мусобақанинг мутлоқ ғолиблигини Жарқўрғон тумани ички
ишлар бўлими жамоаси қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлари бошқарма
бошлиғининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдирланишди.
Албатта бу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, тизимда хизмат қилаётган ёш ходимларни ахборот технологиялари ва IT-индустрия учун салоҳиятли кадрлар этиб тайёрлаш ва уларни соҳага жалб қилиш ишларини янада кенгайтиришга ёрдам беради.