10 Июн 2025 йил
782
“Ёшлар ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари Ёш ходимлари ўртасида “Армрестлинг” спорт мусобақаси ўтказилди.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, айниқса ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва бу орқали мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирокини таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ички ишлар вазирининг 2025 йил 26 май кунидаги
тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1-июнь кунидан 30-июнь кунига қадар
ички ишлар органларида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида
“Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниши, муносабати билан, мазкур фармойишда
белгиланган дастур асосида, жорий йилнинг 10-июнь куни Сурхондарё вилояти ички
ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида спортнинг “Армрестлинг” тури бўйича
мусобақа ташкил этилди.
Ушбу мусобақада бошқарманинг соҳавий хизматлари ва
барча шаҳар-туман ИИБлари ёш ходимлари иштирок этишди.
Муросасиз кечган куч синашиш мусобақасининг якуний
натижаларига кўра, 3-ўринни Олтинсой тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори катта лейтенант
Қаҳрамон Хасанов, 2 ўринни Термиз шаҳар ИИБ
Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими
профилактика хизмати профилактика кичик инспектори кичик сержант Бобурбек
Улашев қўлга киритган бўлса, мусобақанинг мутлоқ ғолиблигини Жарқўрғон тумани
ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими
профилактика инспектори катта лейтенант Абдулазиз Халилов қўлга киритди.