“Ёшлар ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари учун “Термиз археология музейи”га саёҳат ташкил этилди.
Маънавий етук, комил инсонни тарбиялашда музейларнинг ўрни ниҳоятда беқиёс. Зеро, музейларда сақланаётган тарихий ашёлар, нодир қўлёзмалар, ҳужжатлар авлодларга тарихдан, аждодларимиз ҳаёти, юксак маънавиятидан ҳикоя қилади. Бу эса инсон қалбида ота-боболаримиз қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини уйғотиш билан бирга, уларда шу азиз Ватанга муносиб фарзанд бўлиш туйғусини ҳам шакллантиради.
Ички ишлар вазирининг
2025-йил 26-майдаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1-июн кунидан 30-июн
кунига қадар ички ишлар органларида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниши, муносабати
билан, мазкур фармойишда белгиланган дастур асосида, жорий йилнинг 5-июн куни Сурхондарё вилояти ИИБ
ходимлари билан “Термиз шаҳар Археология” музейига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида соҳа мутахассислари
томонидан ходимларга музей тарихи ҳамда музейда мавжуд экспонатлар тўғрисида малумотлар
берилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби экскурсияларни доимий равишда ташкиллаштириб бориш тизимда хизмат олиб бораётган ёш ходимларга маънавий озуқа бериш билан бирга, уларда ватанга муҳаббат, аждодларга, тарихимзга бўлган фахр туйғуларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.