“Ёшлар ойлиги” доирасида, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.
Ички ишлар вазирининг 2025 йил 26 майдаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар ички ишлар органларида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниши, муносабати билан, мазкур фармойишда белгиланган дастур асосида, жорий йилнинг 2 июнь куни вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ва фахрийлари иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.
Учрашувда, дастлаб
вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев сўзга
чиқиб, жонажон юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик,
бағрикенглик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бундай бебаҳо бойликни муттасил
мазмунан бойитиб бориш, Ўзбекистон тараққиёти йўлида бир муштга жипслашиб, давлатимиз
раҳбарига таянч ва суянч бўлиб хизмат қилиш, келгуси авлодларни шу руҳда камол топтириш
муқаддас бурч эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги майор Бўри бобо Шодиев сўзга чиқиб, узоқ йиллик мазмунли ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибалари, хизмат давридаги ўзига хос қийинчиликлар ва машаққатлар ҳақида сўзлаб, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан нуронийлар қолаверса ички ишлар органлари ходимлари учун яратилаётган шар-шароитлардан оқилона фойдаланиш кераклиги, эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги, фахрий устозлар тизимида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар учун доимий равишда масъул эканликларини таъкидланди.