9 Апрел 2020 йил 681

Эл бошига иш тушганда Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари биринчилардан бўлиб ҳомийлик хайриясини топширди.

Ангор туманида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилди.
Унга давлат ва жамоат ташкилотлари, тадбиркорлар ва саҳоватпеша инсонлар томонидан топширилган озиқ-овқат маҳсулотлари, антсептик воситалар, ҳимоя ниқоблари ва бошқа бирламчи зарур моллар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги кўрикдан ўтказилади. Эндиликда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими тавсияси асосида бу маҳсулотларни карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳудудда яшаётган, ёши улуғ, ночор, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор кам таъминланган оилаларга жамоатчилик асосида хизмат кўрсатувчи кўнгиллилар етказиб беради.
Шу куни марказга илк ҳомийлик хайрияси қабул қилинди. Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов ун, ёғ, гўшт ва бошқа рўзғор учун керакли озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётган бир пайтда вилоят ички ишлар органлари ходимлари “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига бир кунлик иш ҳақларини ҳам ўтказиб берди.

Text to speech