28 Май 2021 йил 605

“Экобоғ”даги тадбирда ёшлар бандлигига эътибор қаратилди


Денов тумани ёшлари учун ташкил этилган ёшлар форуми доирасида тумандаги “Экобоғ”да учрашув бўлиб ўтди.
Дастлаб, унда бугун ёшларга берилаётган имкониятларни қадрлаш, улардан унумли фойдаланиш борасида фикр билдирилди.
Шундан сўнг, тумандаги “Ёшлар дафтарига” киритилган 24 нафар фаол ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни фойдали меҳнатга жалб қилиш мақсадида ташкилотчилар томонидан 4 та мото култиватор, 10 та электр печи, 10 та тикув машинаси топширилди.
Форум давомида бешта муҳим ташаббус доирасида кўргазмалар, янги лойиҳалар ва ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Вилоят ИИБ тезкор ҳаракатланувчи отряди ходимлари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанправар” ташкилоти томонидан ҳарбий техникалар ва қурол-яроғлар кўргазмаси намойиш этилди.
Шундан сўнг, маданий-маърифий тадбир концерт дастурларига уланиб кетди. Ёшлар ва санъат усталари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. Айниқса, вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари томонидан қилинган жангавор саҳна кўринишлари ёшларда катта таассурот уйғотди.


Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech