20 Май 2020 йил 686

Эҳтиёжмандларга кўмаклашиб, саховат кўрсатиш ҳам юксак фазилат

Дунёга чанг солган коронавирус инфекцияси инсониятни жиддий синовдан ўтказаётган шу кунларда ички ишлар идоралари ходимлари мамлакатимизда кўзга кўринмас офат тарқалишининг олдини олишга салмоқли ҳисса қўшиш баробарида эҳтиёжманд оилалаларни ҳам моддий қўллаб-қувватламоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашмоқда.
Бу жараёнда осайишталагимиз қўриқчилари юртимизда кенг қулоч ёзган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб, кўплаб кам таъминланган хонадонларга меҳр улашаётгани аҳамиятли бўлмоқда.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов ташаббуси билан воҳанинг шаҳар ва туманларида яшовчи 1 минг 200 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, етказиб берилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш мақсадида ўз томорқасига эга хонадонларга ҳомийлик асосида мўъжазгина иссиқхона қуриб беришни бошлади. Йилнинг тўрт фаслида ҳам турли зироат етиштириш имкониятига эга бўлаётган бундай оилалар соҳиблари эндиликда бу ерда омилкорлик билан меҳнат қилиб, яхшигина даромад олади. Рўзғорини бутлаб, тўкин турмуш кечиради. Бозорларни арзон, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга ҳисса қўшади.
Синовли кунларни миллатимизга хос меҳр-оқибат ва бирдамлик билан енгиш йўлида олиб борилаётган бундай эзгу амаллар чорва моллари ҳамда парранда боқишга шароити бор эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланаётганида ҳам кенг намоён бўлаётир. Улар босичма-босқич бир бош соғин сигир, асалари ва парранда билан таъминланмоқда. Ишсиз юрган ёшлар ҳудуддаги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш корхоналари, қурилиш ташкилотлари ва бошқа хўжалик юритувчи субьектларда аниқ даромадга эга иш билан таъминланаяпти. Мазкур ташаббус бошланганидан буён камбағаллика тушиб қолган оилаларнинг 621 нафар ёшлари бандлиги таъминлангани бунга яққол далилдир.
Вилоятда ички ишлар идоралари ходимларининг ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳамда ички ишлар бўлими ҳисобида турган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, улар дуч келаётган муаммоларга ечим топиш, меҳр-саҳоват кўрсатиб, ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган улуғ тадбирлари давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech