28 Апрел 2024 йил 540

Ҳеч бир ёш эътибордан четда эмас

Мамлакатимизда, фуқаролар тили, миллати, ирқи ижтимоий келиб чиқишидан қатий назар  қонун олдида тенг ҳуқуқ мажбурият ва эркинликларга эга эканлиги қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган.

 Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, ногирон шахс жумласи ногиронлиги бўлган шахс жумласига ўзгартирилганлигиҳам бежиз эмас. Бу ташаббусдан кўзланган мақсад, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятда ўз ўрнларини топшларида кўмак бериш, уларга жисмонан ва ақлан соғлом кишилар билан тенг ҳуқуқли шахс эканлигини англатади. Айниқса улғайиб келаётган ёш авлод қалбида эртанги кунга ишонч ва ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги ЖХД ХПХ хизмат бошлиги Б.Э. Бердиалиев, Узбекистан республикасининг Туркиядаги мухтор элчиси билан ҳамкорликда ижтимоий химояга мухтож бўлган ногиронлиги бор болаларни ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида тайёрланган совғалари Туркия давлатидан олиб келиниб,  Сурхондарё вилояти Ангор туманида жойлашган "Нурли маскан" мактабининг кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчиларига маъсуллар тамонидан топширилди

Text to speech