6 Ноябр 2021 йил 1570

Э Ъ Л О Н Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасидаги бўш офицерлик (профилактика (катта) инспектори) лавозимларига қабул қилиш учун танлов эълон қилинади.

Сурхондарё вилояти ИИБ 2021 йилнинг 05 ноябр кунидан 15 ноябр кунига қадар Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимларида бўш бўлган офицерлик лавозимларига, ички ишлар органлари хизматига кириш истагида бўлган педагог мутахасисликка эга фуқароларни хизматга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган танловларда иштирок этишга рўйхатга олиш бошланганини маълум қилади.
Танловда, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик
ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Сурхондарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи, олий таълим муассасаларини "Ҳуқуқшунос" ҳамда "педагогика" ва бошқа йўналишлари бўйича тамомлаган, муддатли, сафарбарлик чақирув резерв ёки олий таълим муассасаларини ҳарбий кафедрасини тамомлаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар иштирок этишлари мумкин.
Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган фуқароларни юқорида кўрсатилган муддатларда, соат 09:00 дан 17:00 га қадар Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорти, маълумоти тўғрисидаги диплом (иловаси билан), ҳарбий гувоҳномасининг асли билан келишлари сўралади.


Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар "Боғзор" маҳалласи, Баркамол авлод кўчаси 46-уй. Сурхондарё вилояти ИИБ биноси.

Сурхондарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ

Text to speech