Э Ъ Л О Н Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида "Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, йўл-патруль хизмати отряди, мобил қурилмалардан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператор" лавозимлари бўйича танлов эълон қилинади.
Танловда, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Сурхондарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи, олий таълим муассасалари "Ахборот коммуникация технологиялари, алоқа" йўналишлари бўйича мутахассисликка эга бўлган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 175 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар иштирок этишлари мумкин.
Белгилаб берилган талабларга асосан, номзодларга қўйилган талаблар қуйидагича:
- "Б" категориялари ҳайдовчилик гувоҳномасига эгалиги;
- Иш (стажи) малакаси 5 (беш) йилдан кам бўлмаслиги;
- Маълум даражада фото-видео қайд этиш мосламаларини бошқаришни билиши;
- Ўзбек ва рус тилларини билиши;
Мобил қурилмалардан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператор лавозимига кириш истагида бўлган фуқароларни соат 09:00 дан 17:00 га қадар Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорти, маълумоти тўғрисидаги диплом (иловаси билан), ҳарбий гувоҳномаларининг асли ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаси билан келишлари сўралади.
Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар "Боғзор" маҳалласи, Баркамол авлод кўчаси 46-уй. Сурхондарё вилояти ИИБ биноси.
Сурхондарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ