17 Май 2022 йил 566

Э Ъ Л О Н ! 2022 йилнинг 18-20 май кунлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси тизимидаги тиббий муассасалари бириктирилган таркибга кўрсатилаётган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, даволаш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштириш, шахсий таркиб орасида ўтказилаётган профилактик тиббий кўрик самарадорлигини ошириш, касалликларни яширин даврларида эрта  аниқлаш ва даволашни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлиги марказий тиббий муассасаларини малакали мутахассислари иштирокида вилоят ички ишлар идоралари шахсий таркиби, ҳарбий хизматчилари, пенсионерлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ишчи ва хизматчиларини  2022 йилнинг 18-20 май кунлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиши режалаштирилган.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ИИВ Марказий госпитали ва ИИВ Марказий Поликлиникасини малакали мутахассислари (травматолог-ортопед, уролог, хирург, терапевт, пулмонолог, фтизиатр, кардиолог, эндокринолог, УТТ ва рентгенолог шифокорлари) томонидан ўтказилади. 

 Тиббий кўрик 2022 йилнинг 18 май куни Термиз шаҳрида, вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими Поликлиникасида соат 09-00 дан 17-00 гача.

 2022 йилнинг 19 май куни Денов шаҳрида, Тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиникасида соат 09-00 дан 17-00 гача.

 Тиббий кўрик 2022 йилнинг 20 май куни Термиз шаҳрида, вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими Поликлиникасида соат 09-00 дан 17-00 гача.

 Ҳурматли ҳамкасблар имкониятдан фойдаланиб қолинг!

 Мурожаат учун телефон: 90:248-02-18

Text to speech