“Ёш китобхон” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрь куни қабул қилинган ПҚ-3271 сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоааласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорига асосан, жорий йилнинг 10 декабр куни Сурхондарё вилоятининг барча туманларида “Ёш китобхон” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Бунда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейи 2 босқич 2.23-гуруҳ ўқувчиси Мирзоалиев Ферузбек Узун туманида фахрли 1-ўринни, 5.23-гуруҳ ўқувчиси Ибрагимова Шабнам Жарқўрғон туманида фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Танлов ғолибларига тадбир ташкилотчиларининг совғалари улашилди.