“Долзарб қирқ кунлик” тезкор-профилактик тадбири доирасида, Денов тумани ҳокимлиги биносида муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилиш Денов тумани ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш, оила
турмуш дорасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш ҳамда содир
этилган жиноятларни келиб чиқиш сабаб ва омилларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил
этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов ҳузурида ўтказилган
муҳокама йиғилишида, туман сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идорлар,
қизил тоифага киритилган маҳалла еттилиги ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди.
Қизил тоифага киритилган маҳалла ҳудудларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни
барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасидаги ишлар етарли даражада ташкил
этилмаганлиги қаттиқ танқид қилиниб, содир этилган оғир турдаги жиноятларнинг
келиб чиқиш сабаб ва омиллари юзасидан танқидий фикр мулоҳазалар билдирилди.
Маҳалла еттилигининг ижтимоий профилактика
соҳасидаги фаолиятлари танқидий ўрганилиб, “қизил тоифа”дан чиқиш борасида ҳар
бир аниқланган муаммо ва камчилликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга
тегишли топшириқлар берилди.