“Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбири доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ ходимларининг жангавор шайлиги оширилмақда.
Йўриқномада рахбарият топшириғига асосан, вилоят ИИБ Маънавий- маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати жисмоний ва жанговор таёргарлик бўлими, ДПМ Тиббиёт бўлими ҳамда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди мутахассис ходимлари томонидан жорий йилнинг 20-ноябрь кунидан 30-декабрь кунига қадар ўтказилаётган “Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбири давомида ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Махсус қабулхона ходимлари билан саф кўриги ўтказилиб жанговар шайлиги ва ташвиш қоплари текширилиб, ўқ отар қуроллардан фойдаланиш қоидалари уларнинг тактик хусусиятлари бўйича ўқув машғулоти ўтказилди. Шунингдек ДПМ Тиббиёт бўлими мутахассис ходимлари ортиқча вазннинг инсон саломатлигига таъсири тўғрисида маълумотлар берилиб, ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари аниқланди.