3 Декабр 2024 йил 121

“Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбири доирасида “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида Ангор тумани ички ишлар бўлими таркибида хизмат қилаётган ходимларнинг оиласи, уларнинг турмуш шароитлари ўрганилди.

“Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбири доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари ҳамда Ангор тумани ИИБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари билан ҳамкорлида “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида, Сурхондарё вилояти ИИБ Ангор тумани ички ишлар бўлими таркибида хизмат қилаётган ходимларнинг хизмат жараёни, оиласи, уларнинг турмуш шароитларини ўрганиш мақсадида, хизмат жойлари ва яшаш хонадонларига борилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Ташриф буюрилган хонадонларнинг муаммолари ўрганилиб, ходимлар ва уларнниг оила аъзолари билан психологик суҳбатлар ўтказилиб, уларга керакли ва зарур бўлган тавсия ҳамда маслаҳатлар берилди.

Бунда асосий эътибор мутахассис-психологлар томонидан ходималарнинг оиласида ва хизмат жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишга қаратилди. 

Text to speech