“Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбири доирасида Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасида бир қатор ишлар амалга оширилмақда.
Шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 20-ноябрь кунидан 30-декабрь кунига қадар ўтказилаётган “Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбир давомида, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасида хизмат қилаётган ёш ходимлар ҳамда Ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб хозирги кунда нафақа гаштини сураётган фаҳрийлар билан давра сухбати ташкил этилди. Ўзаро эркин мулоқот тарзида ўтказилган давра сухбати давомида ёш ходимларга фахрийлар ўз билим ва кўникмаларини беришди. Ёш ходимлар ўзларининг қизиқтирган саволларига фахрийлардан жавоблар олишди.
Шунингдек Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ўртасида
хизмат интизоми ва қонунчиликни мустахкамлаш, кўнгилсиз ходисаларнинг келиб
чиқишини олдини олиш мақсадида ходимларининг автотранспорт воситалари, хизмат хоналари
ҳамда иш юритувидаги ҳужжатларини текшириб, якка тартибда суҳбат ўтказиш ҳамда
яшаш хонадонларини бориб ўрганиш каби ишлар амалга оширилиб профилактик
тадбирда хизмат интизомига қатъий риоя қилишлари тўғрисида тушунчалар бериб
ўтилди.