30 Ноябр 2022 йил 402

"Долзарб қирқ кунлик" амалда

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда.

Унга кўра, барча ҳудудларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбирлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Ушбу дастур доирасида юртимизда жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар эълон қилинган “Долзарб қирқ кунлик” доирасида, Сурхондарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Шеробод туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда бошқа масъуллар ҳамкорлигида "Оналар яшил  макон сари" шиори остида Шеробод туманидаги “Чўйинчи” маҳалласидаги йўл ёқаларига турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Text to speech