“Долзарб қирқ кунлиги” тезкор-профилактик тадбири доирасида, Сурхондарё вилоятида криминоген вазиятни янада яхшилаш ишлари олиб борилиши давом этмоқда
Мазкур тадбир доирасида Сурхондарё вилоятида ҳуқуқбузарлик ва
жиноятчиликни барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида вилоят
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Болтаев томонидан Термиз шаҳрида
тунги хизматга жалб қилинган Ички ишлар органлари ҳамда ҳамкор ташкилот
ходимлари билан тунги йўриқнома ўтказилди.
Дастлаб масъуллар Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ў.Шукуров ҳамроҳлигида
Сурхондарё вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Жамоат тартибини сақлаш
бошқармаси Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун
мўлжалланган махсус қабулхонада сақланаётган шахсларнинг муаммоларини ўрганиш
билан бирга улар билан қайта ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари учун
профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Ўрганишнинг кейинги манзили Сурхондарё вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлик
хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий
ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган ўғил-қизларнинг ҳам муаммолалари
ўрганилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул
қилинди.
Шундан сўнг, содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни барвақт олдини
олиш мақсадида Термиз шаҳридаги “қизил” тоифага киритилган маҳаллаларда тунги
вақтда олди олиниши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун
ташкил қилинган хизмат фаолиятлари билан яқиндан танишиб, аниқланган муаммо ва
камчилликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма ва таклифлар билдирилди.
“Долзарб қирқ кунлиги” тезкор-профилактик таддбири
доирасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар
давом эттирилмоқда.