“Долзарб-90 кун” тадбири доирасида, марказда сақланаётган вояга yeтмаганлар учун махсус “мастер класс” машғулотлари ташкиллаштирилди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган вояга етмаганларни “Ватанпарварлик” руҳида тарбиялаш, спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда республикамизда ўтказилаётган “Долзарб-90 кун” тадбири ижросини таъминлаш мақсадида, марказ раҳбари С.Очилова ва ходимлари Ш.Холлиев, Ш.Қосимовлар томонидан, ички ишлар тизимидаги Алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядига ташриф уюштирилди.
Тадбир давомида отрядда ходимлар фаолият олиб боришлари учун ташкил
этилган шарт-шароитлар, спорт билан шуғулланиш учун яратилган имкониятлар спорт
зал, стадион, тактик тайёргарлик майдонлари, техникалар, ўқ отар қуроллар билан
яқиндан танишиш ва маълумот олиш имконияти яратилди.
Ушбу ўтказилган “Ватанпарвалик” тадбири давомида ички ишлар
ходимларининг хизматда оператив тадбирлар вақтида ишлатиладиган махсус қуроллар
билан машқлар бажариш юзасидан “мастер
класс” ташкиллаштирди. Тадбир сўнгида вояга
етмаганлар томонидан ҳам ушбу машқларни мустақил бажариб кўриш имконияти
берилди.
Бу каби тадбирларни мунтазам ўтказилиб борилиши вояга етмаганлар томонидан ҳуқубузарликва жиноят содир этилишини олдини олиш ва келгусида вояга етмаганларни ички ишлар касбига бўлган иштиёқини ошириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртимизда ҳарбий ва ички ишлар соҳаларида яратилаётган имкониятлар билан таништиришдан иборатдир.