26 Декабр 2024 йил 1232

“Долзарб 50 кунлик” махсус профилактик тадбири доирасида туризм объектларидаги сайёҳлар ўртасида пиртехника воситаларидан фойдаланишнинг оқибатлари тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

“Долзарб 50 кунлик” махсус профилактик тадбири давомида, янги йил байрами арафасида пиротехника воситаларидан фойдаланиш инсон ҳаётига жиддий хавф солиши, уни сотиш ва фойдаланган шахсларга нисбатан тегишли тартибда жавобгарлик қўлланилиши юзасидан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан туризм намойиши объектларида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ўртасида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида, пиротехника воситаларининг салбий оқибатлари ва ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқариши ҳақида тайёрланган буклетлар тарқатилиб, тегишли тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Text to speech