“Долзарб 40 кунлик” тезкор-профилактик тадбири доирасида, Термиз шаҳридаги Юлдуз маҳалласида фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
“Долзарб 40
кунлик” тезкор-профилактик тадбири доирасида вилоят ҳудудида жиноятчиликка
қарши кескин курашиш ва содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш мақсадида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига бириктирилган
Термиз шаҳридаги “Юлдуз” маҳалласи ҳудудида фаолият юритувчи корхона
муассасалар, меҳмонхоналар, савдо ва маиший хизмат кўрсатувчи объектлар ишчи
хизматчилари, тунги навбатчи қоровуллари ва тунги вақтда мақсадсиз юрган
шахслар билан профилактик сухбатлар ўтказилиб, кўча ва жамоат жойларида
белгиланган тартиб қоидаларга амал қилишлари, ноқонуний пиротехника воситаларидан
фойдаланмасликлари юзасидан тегишли тушунтириш ишлари амалга оширилиб
келинмоқда.
Шунингдек маҳалла
ҳудудида олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар ўрганилиб, маҳаллага
бириктирилган масъуллар иштирокида тунги хизматга жалб қилинганларнинг фаолиятлари
кўздан кичирилди.