“Долзарб 40 кунлик!” тезкор-профилактик тадбири доирасида, Сурхондарё вилоятида криминоген вазиятни яхшилаш ишлари изчиллик билан давом этмоқда
Мазкур тадбир
доирасида Сурхондарё вилоятида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини
олиш, криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси
бошлиғи полковник А.Исмоилов томонидан барча соҳавий хизматлар вакилларини
сафарбар этган ҳолда ҳудудларда кўплаб амалий ишларга қўл урилди.
Хусусан, барча
ҳудуддаги маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва ёшларни
диний экстремизм оқимларидан асраш бўйича ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга
оширилди. Содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида
“Қизил” ва “сариқ” ҳудудларда “жиноят ўчоқ”ларини аниқлаш ва бартараф этиш учун
“Йўл хариталар” ишлаб чиқилиб ижрога қаратилди. Ушбу маҳаллаларга бириктирилган
196 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари
бириктирилган маҳаллаларга бориб, ҳудудни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш
борасида “маҳалла еттилиги” билан кун давомида ҳамкорликда профилактик
огоҳлантирув ишлари амалга оширилди. 2 нафар қидирувдаги шахслар қўлга олинди.
Ҳудудий ички
ишлар органлари бошлиқлари маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан учрашиб,
ҳудудда жиноятларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли билан ишлаш борасида амалга
оширилаётган ишлар билан танишди.
Шунингдек, ўрганишлар
давомида ҳудудда яшовчи 17 нафар (тадбир бошидан 157 нафар) алоҳида тоифадаги
шахслар билан учрашиб, уларнинг мавжуд муаммолари ҳамда турмуш тарзи ўрганилди.
Шаҳар-туман ИИБ
Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари томонидан, маҳалла фуқаролар йиғинлари
фаоллари билан учрашиб, ҳудудда жиноятларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли билан
ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Шунингдек
вилоят ҳудудида крименоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда жиноят содир этишга
мойил бўлган ёки жиноятдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган тоифадаги шахслар
ўрганилди. Минтақаларда ташкил этилган мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий
ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктларига жами 39 нафар (т.б. 557 нафар) шахслар
жойлаштирилди. Оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарлик содир этган оилалар билан
профилактик ишлар олиб борилди.
Оилалар билан
олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида низоли оилалар яраштирилди ва
яна уларга ҳимоя ордерлари ҳам берилди.
Йўлларда
ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳам тарғибот тадбирлари уюшқоқлик билан олиб
борилмоқда.
Жиноят ва
ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар давом
эттирилмоқда.