6 Декабр 2023 йил 603

“Долзарб 40 кунлик!” тезкор-профилактик тадбири доирасида, Қумқўрғон туманида “Биз зўравонликка қаршимиз!” шиори остида тадбир ўтказилди.

Вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик!” тезкор-профилактик тадбири ҳамда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 29 ноябр- Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан жорий йилнинг 25 ноябрь кунидан 10 декабрь кунига қадар “Зўравонликка қарши 16 кунлик” туркум тадбирини ташкил этиш кўзда тутилганлиги боис ҳам Қумқўрғон туманида ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Туманнинг “Янги шаҳар” маҳалласида жойлашган 33 сонли умумий ўрта таълим мактабида “Биз зўравонликка қаршимиз!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Ташкил этилган тадбирда аҳоли ўртасида хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш масалалари ўрин олди.

Тадбирда туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант М.Эшмуродова, маҳалла хотин-қизлар фаоли Ш.Тожиева мактабнинг маънавий ва маърифий  ишлар бўйича директор ўринбосари М.Эшдавлатов ҳамда 33 maktab boshlangʻich xotin qizlar qoʻmitasi raisi С.Жўраевалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Шунингдек тадбир давомида ўқувчи-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва эрта никоҳга чек қўйиш бўйича зарур тушунчалар бериб ўтилди.

Text to speech