6 Декабр 2023 йил
616
“Долзарб 40 кунлик!” тезкор-профилактик тадбири доирасида, Сурхондарё вилоятида ўқувчи ёшлар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилди
Вилоят ҳудудида
жиноятчиликка қарши кескин курашиш ва содир этилиши мумкин бўлган
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни
таъминлаш бошқармасига бириктирилган Термиз шаҳридаги “Юлдуз” маҳалласи
ҳудудида жойлашган 15-сонли мактабида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари
ҳамда “Янги йил байрами” арафасида пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик ва
уларнинг салбий оқибатлари ҳақида ўқувчи ёшлар ўртасида тарғибот тадбирлари
ўтказилиб, уларга керакли тавсиялар бериб ўтилди.
Тадбир сўнгида
ўқувчилар учун махсус тайёрланган йўл қоидалари акс этган буклетлар тарқатилди.