"Долзарб 40 кунлик" махсус тезкор-профилактик тадбирлари доирасида, Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи воҳа ҳудудларини ўрганди
"Долзарб
40 кунлик" махсус тезкор-профилактик тадбирлари доирасида вилоят ИИБ
бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов бошчилигида Олтинсой туман ҳудудида
“Хавфсиз тун” тадбирига жалб қилинган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари
иштирокида кенгайтирилган тунги тезкор йўриқнома ўтказилди.
Ўтказилган
йўриқномада, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамкор
ташкилотлар иштирок этди.
Йўриқнома
давомида хизматга жалб қилинган ходимларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт
олдини олиш, тунги вақтларда жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларда
мақсадсиз юрган шахсларни аниқлаб, профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш
борасида кўрсатмалар берилди.
Олтинсой
тумани ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини
олиш, жамоат тартиби ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг
қамровли профилактик тадбирлар ўтказишга киришилди.
Шундан
сўнг, бошқарма бошлиғи қизил тоифага киритилган маҳалла еттилик вакиллари билан
суҳбатлашиб, ҳудуднинг криминоген вазиятини яхшилаш борасида тегишли таклиф ва
кўрсатмалар берилди.
Тунги
кенг қамровли профилактик тадбирлар давомида, туман ИИБ Пробация назорати
остида турганлар, муқаддам судланганлар ҳамда жиноят содир этишга мойил бўлган
шахслар, тунги вақтда жиноятлар қайд этилиши мумкин бўлган ҳудудлар ўрганилди.
"Долзарб 40 кунлик" махсус тезкор-профилактик
тадбирлари доирасидаги ўрганишлар давом этмоқда.