24 Май 2021 йил
533
Дўкондан ўғирланган пуллар эгасига қайтарилди
Қумқўрғон туманида 2021 йилнинг 26 апрель куни, туманнинг “Нурли Дийёр” маҳалласида яшовчи, Дж.Ўктам туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 26 апрель куни соат 15.00 ларда, номаълум шахс “Жалоир” маҳалласида жойлашган “Бўриева Фотима Панжиевна” якка тартибдаги тадбиркорга қарашли савдо дўконидан 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, Х.Ирода содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 3 май куни Х.Иродага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати