7 Май 2024 йил 399

“Дог биатлони беллашуви” мусобақасининг Республика босқичи ўтказилди.

Жорий йилнинг 1-4 май кунлари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Мудофаа вазирлигининг “Мутахассис ва хизмат итларини тайёрлаш маркази”да вазирлик ва идоралар, шу жумладан Мудофаа ва Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Божхона қўмитасининг жами 9 та жамоалари ўртасида идоралараро “Дог биатлони беллашуви” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада 3 нафардан кинолог ходимлар ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан “3200 метр масофага якка тартибда югуриш”, “300 метр масофага тўсиқларни енгиб ўтиш” ва “1600 метр масофага эстафета югуриш” машқлари бўйича 3 та йўналишда беллашишди.

Ўтказилган мусобақанинг ҳар бир шартлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли баҳоланди.

Мусабақа натижаларига кўра, фахрли 1-ўринни Мудофаа вазирлиги,
2-ўринни Ички ишлар вазирлиги Кинология хизмати ва 3-ўринни Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари жамоаси эгаллашди.

Шахсий биринчиликда Ички ишлар вазирлиги жамоаси аъзоси Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология бўлинмаси кинологи сафдор Бехруз Эшқобилов фахрли ўринни эгаллади.

Совринли ўринларни эгаллаган жамоа ва кинолог ходимларга Мудофаа вазирлигининг кубок ва медаллари тантанали равишда топширилди.

Text to speech