12 Апрел 2021 йил 527

Дипломини нострификация қилиб бериш эвазига 700 АҚШ доллари олди

Узун туманида 2021 йилнинг 4 апрель куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2020 йилнинг январь ойида, туманнинг “Янгирўзғор” маҳалласида яшовчи, Х.С., маҳалладоши, Ҳ.Д.нинг ишончиги кириб, унга синглиси, Ҳ.И.нинг Тожикистон Республикасида ўқиб олган дипломини нострификациядан ўтказиб беришни ваъда қилиб, ундан 700 (етти юз) АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган. 4 апрель куни содда одамларнинг соддалигидан фойдаланган Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech