26 Август 2022 йил
573
Диққат ҳурматли фуқаролар! Сурхондарё вилоят ИИБ огоҳлантиради!
Ҳурматли фуқаро! Сизнинг телефон рақамингизга ўзларини “"Клик эвалюшин" компаниясиданмиз, пластик картангизга (пластик ҳамёнингизга) ҳаккерлар ҳужум қилмоқда, пластик картангизни ҳимоялаш учун сизга юборилди”-дея мурожаат қилишади.
Сиздан телефонингизга смс орқали юборилган паролни сўраганида, АСЛО ПАРОЛни берманг!!! Агар паролни берсангиз, пластик картангизни бошқариш ҳуқуқини олиб, пулларни ечиб кетади, пластик картангизда пул бўлмаса кейинчалик пул тушган тақдирда пулларни ечиб олади.
Парол берган бўлсангиз Дарҳол банк орқали пластик картангизни музлатиб, бошқа пластик карта олишингизни сўраймиз!