Диққат, эълон‼!
"Янги йил" байрамини тинч ва осойишта ўтказиш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва байрам тадбирларига ташриф буюрувчиларнинг йўлларда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Термиз шаҳар ҳокимининг фармойиши билан, жорий илнинг 20-декабр кунидан 2025 йилнинг 10-январ кунига қадар шаҳарнинг "Ҳаким Ат-Термизий" ва "Алишер Навоий" кўчалари (харитада кўрсатилган қисмлари)да транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Ушбу муносабат билан шаҳримиз фуқаролари ва меҳмонларидан
ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун олиб борилаётган чора-тадбирларни тўғри тушуниб,
тартибга солувчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларнинг кўрсатмаларига амал
қилишлари сўралади.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати