12 Январ 2024 йил 896

Деҳқон ва озиқ-овқат бозорларида назорат тадбири ўтказилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз, Қумқўрғон, Шеробод, Шўрчи туманлари марказий деҳқон, озиқ-овқат бозорларида гўшт ва гўшт маҳсулотлари,  қишлоқ хўжалиги, тухум ва сут маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида энг аввало, маҳсулотларнинг сифати, яроқлилигига эътибор қаратилди. Сотувчиларга харидорларга сифатли маҳсулотларни етказиб беришда амал қилиши зарур бўлган тартиб-қоидалар тушунтирилди ва бу бўйича жорий йил учун ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси билан шартномалар тузилишига эришилди.

Text to speech