28 Май 2021 йил 598

Деновлик ёшлар учун югуриш марафони ўтказилди

Денов туманида ташкил этилган ёшлар форумида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида югуриш марафони ҳам ўтказилди.
Ушбу марафонда 304 нафар уюшмаган ёшлар иштирок этишди. Югуриш манзили “Денов Барака яшил олами” бозоридан Денов тадбиркорлик ва педогогика олий таълим муассаси филиали оралиғида ўтказилди.
Мусобақадан кўзланган асосий мақсад ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ватанга муҳаббат, садоқат ҳис-туйғусини уйғотиш, иродасини мустаҳкамлашдан иборат.
Марафон ғолиблари Денов туманидаги “Экобоғ”да вилоят ҳокими Т.Боболов ва ИИВнинг биринчи ўринбосари Ш.Собиров томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech