16 Сентябр 2021 йил
401
Деновлик қидирувдаги шахс “тозалаш” тадбирида қўлга олинди
Музработ туманида 2021 йил май ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Денов тумани “Юрчи” маҳалласида яшовчи, М.Жамшид 10 сентябрь куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Музработ тумани ҳудудида ўтказилган Тозалаш тадбири давомида аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати