31 Июл 2023 йил
362
Деновлик қидирувдаги шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Денов туманида 2023 йил апрел ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Буюк келажак” маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган С.Шуҳрат (исм шарифлар ўзгартирилган) 23 июль куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган 3-сон ИИБ масъул ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати