11 Июл 2022 йил 402

Деновлик қидирувдаги фирибгар Тошкент шаҳрида қўлга олинди

Денов туманида 2020 йил апрел ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Саноатчилик” маҳалласида яшовчи, Д.Достон (исм шариф ўзгартирилган) 02 июл куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Қ.Батировнинг маълумотига асосан Тошкент шаҳрида юрганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор қидирув ҳамкорлик бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech