16 Июн 2021 йил
700
Деновда яна наша ўсимлиги парвариши аниқланди
Денов туманида 2021 йил 11 май куни соат 14.00 ларда вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан “Қорадори-2021” кенг қамровли тадбирда, туманнинг “Файзобод” маҳалласида яшовчи, Х.Орифнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, яшаш уйидан 4 туп, наша гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 19 май куни Х.Орифга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати