16 Август 2022 йил 397

Деновда, вилоят сектор раҳбарлари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда

Айни вақтда Денов тумани "Боғинав" маҳалласи ҳудудидаги Эко боғида вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар, вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида оммавий сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда иштирок этиш учун рўйхатга олинган фуқаролар сони 132 нафарни ташкил этиб, 26 нафарининг мурожаати тингланди.

Ушбу Сайёр қабулда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Абдувоҳид Исмоилов ҳам фуқароларнинг ички ишлар соҳасига оид мурожаатларини ўрганмоқда.

Text to speech