19 Август 2022 йил 462

Деновда ваъдабозга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Денов туманида 2022 йил 8 август куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, Олтинсой туманида яшовчи, С.Сарвар (исм шарифлар ўзгартирилган) 2021 йил май ойида, туманнинг “Жаматак” маҳалласи ҳудудида, таниши, шу маҳаллада яшовчи, Ш.Мустафонинг ишончига кириб, вилоят ҳокимиятида ишловчи тоғаси орқали туманнинг “Янги деҳқон бозори” ҳудудидан савдо дўкони қуриш учун 10 сотих ер майдони ажратиб беришни ва ТТЗ-80 тракторини олиб беришни ваъда қилиб, 7300 (етти минг уч юз) АҚШ долларини олиб, ушбу пулларни ўзлаштириб кетганлигини маълум қилади. Бундан ташқари, С.Сарвар Денов туманида яшовчи, Н.Дониёрнинг ишончига кириб, Олтинсой ёки Денов тумани тез тиббий ёрдам бўлимига ҳайдовчиликка ишга киритишни ваъда қилиб, 2021 йил май ойида, туман ҳудудида 1400 (бир минг тўрт юз) АҚШ доллари олиб, ўзлаштириб кетганлиги аниқланган. 8 август куни С.Сарварга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иш қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech