14 Апрел 2022 йил 398

Деновда ўз опасининг тилло тақинчоқларини ўғирлаган уканинг қилмиши фош этилди

2022 йил 29 март куни Денов туманида яшовчи, Р.Рухсора (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБнинг “102” хизматига мурожаат қилиб, ўзи билан уйда яшовчи укаси, Р.Рўзимурод яшаш уйидан 1 дона 12.000.000 (ўн икки миллион) сўмлик тилло занжири ва 1 дона 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик тилло узугини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида, ушбу ўғирлик Р.Рўзимурод содир этганлиги аниқланиб, ушланган ва ашёвий далил олинган. 1 апрел куни Р.Рўзимуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech