22 Декабр 2022 йил 386

Деновда ўтказилган тезкор тадбирда наркотик савдосининг олди олинди

Денов туманида 2022 йил 6 декабр куни соат 18.30 да, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Тотувлик” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу туманда яшовчилар, И.Илёс (исм шарифлар ўзгартирилган), А.Суннатулло ва Ж.Холбеклар Нексия-2 русумли автомашинада мижозга “марихуна”, “гашиш”, “опий” гиёҳвандлик моддасини 40.000.000 (қирқ миллион) сўм ва 4.500 (тўрт минг беш юз) АҚШ долларига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилар томонидан ушланган, И.Илёс, А.Суннатулло ва Ж.Холбеклардан олинган моддалар соф оғирлиги 505.22 грамм марихуана, соф оғирлиги 4.25 грамм “марихуана”, соф оғирлиги 612.64 грамм бўлган “опий”, соф оғирлиги 0.89 грамм бўлган “опий”, соф оғирлиги 0.25 грамм бўлган “опий”, соф оғирлиги 1.95 грамм бўлган “гашиш”, соф оғирлиги 505.22 грамм бўлган “марихуана”, гиёҳвандлик моддалари эканлиги маълум бўлган. 7 декабрь куни И.Илёс, А.Суннатулло ва Ж.Холбекларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech