30 Декабр 2022 йил
350
Деновда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро ёнида “опий” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди
Денов туманида 2022 йил 9 декабрь кунидан 10 декабрь кунига ўтар кечаси, туман ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Буюк келажак” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, шу туманда яшовчи, Ж.Сарварнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) ёнидан соф вазни 0.48 гр “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 17 декабрь куни Ж.Сарварга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати