4 Январ 2022 йил 485

Деновда, тилло тақинчоқларни сотиб, пулини олиб келиб беришни ваъда қилган фирибгар аёлга жиноят иши қўзғатилди

Денов туманида 2021 йил 18 декабрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг "Янги ҳаёт"маҳалласида яшовчи, Б.Барно (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил феврал ойида, туманнинг "Жаматак" маҳалласида яшовчи, Б.Имона ишончига кириб тилло тақинчоқларини сотиб пулларни олиб келиб беришни ваъда қилиб, ундан 65 грамм тилло тақинчоқларини жами 35.750.000 (ўттиз беш миллион етти юз эллик минг) сўм пулга ҳисоблаб олиб, тилло тақинчоқларини ва пулларни қайтармасдан, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини билдирган. 18 декабрь куни Б.Имонага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech