2 Ноябр 2021 йил 422

Деновда тилла тақинчоқларни ўғирлаган шахс аниқланди

Денов туманида 2021 йил 16 октябрь куни, туманнинг “Тотувлик” маҳалласида яшовчи, Д.Асалой (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 9 сентябрь куни номаълум шахс яшаш уйидан 3 турдаги умумий қиймати 6.732.000 (олти миллион етти юз ўттиз икки минг) сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни маҳалладоши, Ч.Озода содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 16 октябрь куни Ч.Озодага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech