21 Август 2021 йил 439

Деновда тақиқланган экин етиштирган шахс аниқланди

Денов туманида 2021 йил 4 август куни соат 15.05 ларда, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, туманнинг “Кўкабулоқ” маҳалласида яшовчи, Б.Боймуоднинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, томорқасидан 1 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 8 август куни Б.Боймуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech