17 Январ 2022 йил
521
Деновда, қўй ўғрилари аниқланди
Денов туманида 2022 йил 8 январь куни туманнинг “Қорабоғтепа” маҳалласида яшовчи, Х.Холмурод (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 7 январь кунидан 8 январь кунига ўтар кечаси, ҳовлисида жойлашган молхонасидан жами 12.000.000 (ўн икки миллион) сўмлик 6 бош қўйларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчилар, К.Шерзод ва Н.Шердил ва М.Салимлар содир этганлиги аниқланган. 9 январь куни К.Шерзод ва Н.Шердил ва М.Салимларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати