21 Декабр 2021 йил 458

Деновда, қўшмачи жиноят устида қўлга олинди

Денов туманида 2021 йил 27 ноябр куни "Саломат" исмли шахснинг аризасига асосан, шу куни соат 17:05 ларда, туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг "Водий" маҳалласида яшовчи, И.Жанона (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйида, 100.000 (юз минг) сўм пул эвазига, М.Галя ва К.Камилларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ушланган ва ашёвий далил олинган. 30 ноябр куни И.Жанонага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech