9 Ноябр 2021 йил 477

Деновда қарийб, 13 миллион сўмлик гиёҳвадлик моддаси савдосига чек қўйилди

Денов туманида 2021 йил 22 октябрь куни соат 19:20 ларда, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Шамоли” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, Жарқўрғон туманида яшовчи, К.Самад (исм шариф ўзгартирилган) ўзининг бошқарувидаги Дамас русумли автомашинасида мижозга 37 дона гугурт қутисида бўлган соф вазни 113.03 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 12.950.000 (ўн икки миллион тўққиз юз эллик минг) сўмга сотаётган вақтида ушланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 25 октябрь куни К.Самадга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech